Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Номаълум аёл «Youtube» бош офисини ўққа тутди

Номаълум аёл «Youtube» бош офисини ўққа тутди

Фото: Scott Strazzante / The Chronicle

Бугун, 4 апрель куни АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган «Youtube» офисида отишма содир бўлди.

Маҳаллий полиция маълумотларига асосланиб, «РИА Новости»нинг маълум қилишича, жимоятчи Насим Агдам исмли аёлдир.

У қора кийимда, ниқоб таққан ҳолатда офисга бостириб кирган. Аёлнинг «Youtube»га ҳеч қандай алоқаси йўқлиги айтилган.

Отишма Калифорниянинг Сан-Бруно шаҳрида содир бўлган, жиноятчи жонсиз ҳолатда топилган. У ўз жонига қасд қилгани тахмин қилинмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг маълумот беришича, тўрт киши жароҳат олган, улардан бири оғир аҳволда.

Мазкур воқеа терроризмга алоқадор эмаслиги маълум қилинди. Президент Трамп ҳам воқеадан хабардор қилинган. АҚШ раҳбари эса жароҳатланганларни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг