Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукусда сомон ғарамида ёнғир содир бўлди, бир аёл вафот этди

Нукусда сомон ғарамида ёнғир содир бўлди, бир аёл вафот этди

Фото: «Google.com»

Нукусда прессланган сомонлар сақланган ғарамда ёнғин содир бўлди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, ёнғин ўчирилгач Нукус шаҳар Саранча элати Амударё маҳалласида яшаган 57 ёшли Г.Т.исмли аёлнинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ёнғин жорий йилнинг 7 июнида, таҳминан соат 05.53 да бошланган. Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Саранча элати Амударё МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонида Нукус шаҳрида яшовчи Ю.Б.га тегишли 1500 дона прессланган сомон ғарамида ёнғин бўлиб, ўчирилгач дала майдоннинг 70 кв.м майдонида 500 дона пресс сомонлар тўлиқ ёниб зарар кўрганлиги аниқланган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг