Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда бир нечта машина тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор

Оҳангаронда бир нечта машина тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор

Архивдан

Фото: «Kun.uz»

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 5 февраль куни соат 15.30 да Ю.А. (аёл киши, 1995 йилда туғилган) ишонч қоғози билан бошқа одамга тегишли «Спарк» русумли автомашинасини «Ангрен-Оҳангарон» автомобиль йўналиши бўйлаб ҳайдаб кетаётган вақтида ўнг бўлакдан чап бўлакка ўтиб, ўз йўналиши бўйлаб кетаётган Т.О. (1988 йилда туғилган) бошқарувидаги «Нексия» автомашинаси билан тўқнашган.

Бу вақтда «Спарк» ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, ўз йўналиши бўйлаб кетаётган Н.О. (1995 йилда туғилган) бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинаси билан тўқнашган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Ж.И. (1989 йилда туғилган) бошқарувидаги «Кобалт» русумли автомашинага урилган.

Оқибатда «Нексия» машинасининг йўловчиси нафақахўр, Ш.Ю. (1961 йилда туғилган) олган тан жароҳатларидан шифохонада вафот этган. Ушбу автоуловнинг бошқа йўловчилари «чап елка суяги синиши» ташхислари билан шифохонага ётқизилганлар.

Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг