Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда юз берган ЙТҲда 4 киши қурбон бўлди

Оҳангаронда юз берган ЙТҲда 4 киши қурбон бўлди

Фото: «Sputnik»

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 31 июль куни жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Жиззах вилоятида яшовчи М.Э. бошқарувидаги «Исузу» русумли юк автомашинасини «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш» йўлининг 137-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўрта қисмидан ортга қайрилаётган вақтида, орқасидан ҳаракатланиб келаётган И.Ю. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинаси унга урилган.

Натижада «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси И.Ю. ва унинг уч нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этганлар. Яна бир нафар йўловчиси Х.Р. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг