Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда ўғирлаб кетилди

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда ўғирлаб кетилди

Фото: «ca-news.org»

Ўзбекистон фуқароси С. Я. Қозоғистондаги ўз квартирасидан ўғирлаб кетилди. Жиноят Қозоғистоннинг уч фуқароси томонидан содир этилган.

1990 ва 1991 йилда туғилган уч жиноятчи Я. С.нинг хонадонига куч билан бостириб кирган ва уни олиб чиқиб кетишган. Сўнгра жабрланувчининг дўсти М. С.дан 300 минг тенге талаб қилишган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан маълум қилинишича, М. С. жиноятчилар талаб қилган пулнинг 100 минг тенгесини беришга мажбур бўлган.

Одам ўғриларининг ҳар уччаласи ҳам қўлга олинди. Улардан ашёвий далил сифатида пул ва жабрланувчилардан бирига тегишли бўлган «Лада Ларгус» автомобилининг калити олинган. Шу билан бирга жабрланувчи Я. С.га нисбатан қийноқ қўллашда ишлатилган нунчаки (шарқ яккакурашлари, хусусан каратедаги совуқ қурол) ҳам ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида жиноят ишига тиркалди.

Жиноятчиларга нисбатан одам ўғирлаш ва таъмагирлик бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг