Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда биринчи марта юк ортгич техникалар мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистонда биринчи марта юк ортгич техникалар мусобақаси ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

2019 йилнинг 9 – 12 июнь кунлари XCMG корпорацияси вице-президенти, XCMG фронтал юк ортгичлар заводи директори жаноб Ван Цинчжунинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи бўлиб ўтмоқда. XCMG компанияси ХХРда оғир қурилиш техникасининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ва экспортчиси ҳисобланади ҳамда машинасозлик саноатининг жаҳондаги етакчилари жумласига киради.

Фото: «Xabar.uz»

XCMG компанияси вице-президенти жаноб Ван Цинчжунинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида «XCMG фронтал юкортгичнинг энг яхши оператори» унвони учун мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада 20 нафар операторлар иштирок этдилар. Бунда вазифаларни бажариш тезлиги, сарф этилган ёқилғи ҳажми ва амалга оширилаётган ҳаракатларнинг батартиблигига эътибор берилди.

Биринчи ўринни «Chilonzor Temir Beton Mahsulotlari» МЧЖ вакили Саидазим Каримов, иккинчи ўринни «Икрамов» ХК аъзоси Владислав Максименко ва учинчи ўринни КФУК оператори Умарали Мажидов қўлга киритди. Ғолиблар қимматбаҳо совринлар ва совғалар билан тақдирланди.

Фото: «Xabar.uz»

Жаноб Ван Цинчжунинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида уй-жой фонди ва нотурар жой фонди объектларини модернизация қилиш, таъмирлаш ва қуриш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш учун фронтал юк ортгичлар йирик туркумини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди. Шунингдек, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича режалар белгилаб олинди. Хусусан, 2019 йилда XCMG фронтал юк ортгичларининг янгиланган линейкасини ишлаб чиқариш ва уни Ўзбекистонга экспорт қилиш кутилоқда.

Корпорация махсус техникани ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ХХРда етакчи ва жаҳонда 5-ўринни эгаллаб келмоқда. 2018 йилда XCMG фронтал юк ортгичларининг сотув ҳажми жаҳонда 17 925 та бирликни ташкил этиб, улардан 729 таси Ўзбекистонга экспорт қилинган. XCMG фронтал юк ортгичларидан кўчмас мулк объектларини, йўлларни, гидроиншоотларни, газ ва нефть объектларини қуришда, шунингдек электрлаштириш, фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олиш, шаҳарларни модернизация қилишда кенг фойдаланилади.

XCMG маҳсулоти XCMG корпорациясининг расмий дилери — Texnika Advans Servis (TAS) компанияси орқали республикамизнинг барча ҳудудларида реализация қилинади. Жаноб Ван Цинчжунинг Тошкент шаҳрига ташрифидан сўнг TAS компаниясининг XCMG корпорацияси билан ҳамкорлиги янги босқичга ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг