Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг «қотил кўчалари». Бир ҳафтада 46 нафар қурбон

Ўзбекистоннинг «қотил кўчалари». Бир ҳафтада 46 нафар қурбон

Фото: «iibb.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра ўтган ҳафтада (13 августдан 19 августгача) республика автомобиль йўлларида жами 173та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ушбу ҳодисаларда 46 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 166 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 82132та қоидабузарликлар аниқланиб, бу қоидабузарликларнинг 39623тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади.  Жумладан, 1487 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 11125 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини, 1040 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмасдан чорраҳалардан ўтиш қоидасини, 12007 нафар ҳайдовчи одам ташиш, 266 нафар ҳайдовчи темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидасини бузганлиги учун тўхтатилиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг