Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Петербургдаги ўзбеклар: бири ўлган, бири калтакланган

Петербургдаги ўзбеклар: бири ўлган, бири калтакланган

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 2 та ноҳуш воқеа юз берган. Ҳар иккисида ҳам ўзбеклар жабр кўрган, дея хабар берди Ўзбекистоннинг шаҳардаги бош консулхонаси.

18 июль куни шаҳарнинг Фрунзе туманида Ўзбекистон фуқароси номаълум шахслар томонидан калтакланиб, пул ва қимматбаҳо буюмлари олиб қўйилган.

Маълумотларга кўра, жиноят гумондорлари Россиянинг 3 нафар фуқароси қўлга олинган. Жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 19 июль куни Москва туманидаги уй томидан Ўзбекистоннинг бошқа бир фуқароси жасади топилган. Полиция ўлимга электр токи уриши сабаб бўлганини айтган.

Ўзбекистон марҳумнинг жасадини ватанга юборишда ёрдам бериш билан шуғулланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг