Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарё вилоятидаги қишлоқларда кучли сел келиши кузатилди (фото+видео)

Қашқадарё вилоятидаги қишлоқларда кучли сел келиши кузатилди (фото+видео)

Фото:«Xabar.uz»

Кеча, 28 март куни Қашқадарё вилояти, Китоб туманининг тоққа яқин ҳудудлардаги қишлоқларига кучли сел келиши кузатилган. 

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, тумандаги Жайрахона қишлоғида бир фуқаро маҳаллий аҳолининг саъйи-ҳаракатлари натижасида бахтсиз ҳодисадан қутқариб қолинган. Кучли жала ва сел келиши натижасида экин ва боғларга зарар етгани ҳам айтилмоқда. 

Фото:«Xabar.uz»

Бугун шунингдек, Самарқанд шаҳрида ҳам сув тошқини кузатилган, ФВВ бу юзасидан баёнот берганди. 

Сел келганда қандай ҳаракат қилиш қоидалари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтгандик. 


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг