Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда фарзандини 5 млн сўм эвазига сотаётган фуқаро қўлга олинди

Қашқадарёда фарзандини  5 млн сўм эвазига сотаётган фуқаро қўлга олинди

Жорий йилнинг 24 май куни Қашқадарё вилояти, Косон туманида Муборак туманида яшовчи 23 ёшли М.З. исмли аёл 13 май куни дунёга келтирган ўғил фарзандини Қарши туманида яшовчи 33 ёшли И.О.га 5 млн. сўм пул эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг