Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёдаги аянчли ЙТҲда 5 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Қашқадарёдаги аянчли ЙТҲда 5 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Муборак туманида Spark ҳамда Gentra русумли автомобиль ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Мазкур видеотасвирларда гувоҳлар ЙТҲ қурбонлари сони 5 нафардан ортиқ эканини, улар автомобиллар ичида қолиб ёниб кетганини айтишмоқда.

Айрим манбаларга кўра, А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов халқаро автомобил йўлининг Муборак тумани ҳудудидан ўтган қисмида катта тезликда ҳаракатланаётган машиналардан бири иккинчисининг йўлига чиқиб кетиб ўзаро тўқнашган. Шундан сўнг ёнғин келиб чиққан. Оқибатда ҳар иккала машина ва уларда бўлган одамлар ёниб кетган.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, мазкур  ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБ, шунингдек, ҳолат юзасидан ўрганиш якунилари бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қилган.

Бироқ бошқарма ўз муносабатида ЙТҲ қурбонлари тўғрисида маълумот бермаган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг