Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўқон ҳокими девор оқлади (фото)

Қўқон ҳокими девор оқлади (фото)

Фото: «Халқ сўзи»

«Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 2-«Шалдирамоқ» маҳалласида ободончилик ҳашарида қатнашиб, ночор хонадонга ёрдам берди»,— дея ёзмоқда «Халқ сўзи» нашри.

Ҳусусан, маҳаллада истиқомат қиладиган Солиевлар уйида ўтказилган ўрганиш натижасида бир уй бир даҳлиз ва ошхона қурилиши бошлаб юборилган.

«Ишсиз оила аъзолари ишга жойлаштирилиб, доимий даромад манбаи билан таъминланди. Оиланинг катта ўғли Ҳасанжон Солиевнинг тўй маросимини ҳомийлик асосида ўтказишга келишиб олинди ва тўйга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Фото: «Халқ сўзи»

Маруфжон Усмонов маҳаллани ободонлаштириш ишларида иштирок этиб уйларнинг деворларини, дарахтларни оқлади» дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг