Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда ҳалок бўлган андижонликнинг жасади олиб келинди

Қозоғистонда ҳалок бўлган андижонликнинг жасади олиб келинди

Фото: ФВВ

2018 йил 23 март куни соат 16:20да Қозоғистон Республикаси Қарағанда вилояти Абай тумани ҳудудида жойлашган «Карабас» темир йўл станциясида Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1980 й.т. Р.Сатимова темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтда юк поезди уни уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этган эди.

Ўзбекистон ФВВ ва Ташқи ишлар вазирлиги билан олиб борилган ҳамкорликдаги ҳаракатлар натижасида тегишли хужжатларни расмийлаштириш жараёни ўтказилгандан сўнг бугун, 26 март куни соат 17:30да ҳалок бўлган аёлнинг жасади «Ғишткўприк» ўтказиш пунктига олиб келинди.

Сўнг ФВВ ходимлари кузатувида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус автомобилида Андижон вилояти Олтинкўл туманига қариндошларига топшириш ва дафн этиш учун олиб кетилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг