Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия самолёти Покистондаги муаммо туфайли Тошкентга қўнди

Россия самолёти Покистондаги муаммо туфайли Тошкентга қўнди

Фото: «Atorus.ru»

Покистон орқали Ҳиндистонга ўтувчи транзит парвозлар тўхтатилгани сабабли Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси самолёти Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Федерал пресс» нашри хабар берди.

Россия самолёти Москвадан Таиландга учаётган бўлган.

Бугун 27 февраль эрталаб Тошкент-Амритсар йўналишида учган «Boeing 767» самолёти Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги транзит парвозлар тўхтатилиши, хусусан Покистон ҳукумати томонидан мамлакат ҳаво кенглигидан ўтиш тақиқланганлиги сабабли Тошкентга қайтишга мажбур бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг