Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда босқинчилик. «Нексия»дагилар «Зил»дагиларни тунаб кетишди

Самарқандда босқинчилик. «Нексия»дагилар «Зил»дагиларни тунаб кетишди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида кеча, 31 август куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи Н.Х. ва Р.О. туман ИИБга мурожаат қилди.

Айтишларича, шу куни Н.Х. бошқарувидаги «Зил-130» русумли юк машинасида кетаётганида 2 нафар номаълум шахс «Нексия» машинаси билан уларнинг йўлини тўсиб, куч ишлатиш йўли билан 500 минг сўм пул талаб қилган ва улардаги 97 000 сўм пулни олиб, воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пастдарғом туманида яшовчи У.С. ва Ч.Р. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг