Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Санкт-Петербург метросидаги теракт айбланувчилари устидан суд ўтказилади

Бугун Санкт-Петербург метросидаги теракт айбланувчилари устидан суд ўтказилади

Фото: РИА «Новости»

Москва округ ҳарбий суди бугун, 25 февраль куни 2017 йил Санкт-Петербург метросида теракт уюштирганлар устидан биринчи суд мажлисини ўтказади. Бу ҳақда «Gazeta Spb»  ёзмоқда.

Суд мажлисининг тайёрлов қисмида суд мажлиси иштирокчилари янги гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар чақириш, ашёвий далиллар ва ҳужжатлар талаб қилиб олиш ёки қўшимча далиллар тўғрисида илтимоснома келтиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 3 апрель куни Санкт-Петербург метросининг «Сенная площадь» ва «Технологический институт» бекатлари орасида вагон ичида портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 16 киши, жумладан, худкуш Акбаржон Жалилов қурбон бўлганди.

Маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг Қара-Суу туманидан бўлган Сирожиддин Мухтаров Санкт-Петербург метросида уюштирилган теракт буюртмачисидир. Ҳозирда у сиртдан ҳибсга олинган. Шунингдек, ўзбекистонлик Бобиржон Маҳбуб ҳам теракт ташкилотчиларидан бири сифатида сиртдан ҳибсга олинган.

Мазкур жиноий иш юзасидан Сайфулла Ҳакимов, Шоҳиста Каримова (ушбу жиноий иш юзасидан қўлга олинган ягона аёл), Акрам Азимов и Маҳамадюсуф Мирзаалимов, Аброр Азимов, Дилмурод Муидинов, Содиқ Ортиқов, Азамжон Маҳмудов, Баҳром Эргашев, Ибрагим Эрматов и Муҳамадюсуф Эрматов айбланувчи сифатида суд қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг