Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Селфи миллиардернинг бошига етди

Селфи миллиардернинг бошига етди

Фото: «Unsplash.com»

Хитойнинг тўртинчи йирик фирмаси «HNA Group» бошқаруви ҳамраиси Ван Цзянь Францияда селфига тушаётиб девордан йиқилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

57 ёшли миллиардер саёҳат қилиш учун Франциянинг жануби-ғарбидаги Боннё қишлоғида селфига тушаётиб 15 метрлик баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди.

«HNA Group» – ҳаво йўллари, кўчмас мулк, туризм, логистика каби кўплаб йўналишлар бўйича фаолият юритаётган дунёга машҳур фирма.

Бу фирмага 1993 йилда асос солинган бўлиб, унинг йиллик фойдаси 100 миллиард евродан ошади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг