Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергели туманидаги уйлардан бири ёниб кетди

Сергели туманидаги уйлардан бири ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда  «Айтишларича Сергелидаги уйлардан бири ёнаётган экан» сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Кеча, 31 май куни соат 23:20 да Сергели тумани,  «Белариқ» МФЙ Узумзор кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига бориб, ёнғинни бартараф этилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 200 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг