Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Танишини отиб қўйган жиззахлик овчига ҳукм ўқилди

Танишини отиб қўйган жиззахлик овчига ҳукм ўқилди

Иллюстратив фото

Иброҳим Мардонов (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) таниш бўлган овчи ўртоқлари билан ов мақсадида Форишга йўл олаётганида улардан бирини отиб қўйишини қайдан билибди?!

Танишлар  туманнинг Амангелди ҚФЙ ҳудудидаги «Айдаркўл» оролида ов қилишаётганди. Ҳамманинг кайфияти яхши. Яхшироқ ўлжа тушса, кайфият янаям кўтарилади. Бироқ бунинг акси бўлди: Иброҳим ўзига тегишли 12-калибрли, 2 силлиқ стволли ўқотар қуролидан эҳтиётсизлиги натижасида шериги – Сирожиддин Вафоевни отиб қўйди!

Унинг бундай хатти-ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 102-моддасининг 1-қисми (эҳтиётсизлик натижасида одам ўлдириш) билан малакаланиб, тегишли жазо тайинланди.

Жазо тайинлашда айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, оилада ягона боқувчилиги, марҳумнинг оила аъзоларига етказилган зарарларни ўз ихтиёри билан тўлиқ қоплагани, жабрланувчи томоннинг даъвоси йўқлиги каби енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олинди. Натижада тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шартлига алмаштирилиб, 1 йил синов муддати белгиланди.

Ғиёсиддин Ялгашев,
Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг