Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тиббиёт техникуми талабаси пора билан ушланди

Тиббиёт техникуми талабаси пора билан ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ш.Ш. фуқаро Ш.га қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 1-курсини тамомлаганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериб, кейинчалик ушбу ҳужжат асосида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Пахтаобод туманидаги Абу Али ибн Сино жамоат саломатлиги техникуми талабаси О.Д. фуқаро Г.нинг фарзандини танишлари ёрдамида ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг