Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистон пойтахтида «Шаҳар куни» бўлиб ўтмоқда

Тожикистон пойтахтида «Шаҳар куни» бўлиб ўтмоқда

Фото:«Asia Plus»

Бугун, 21 апрель куни Тожикистон пойтахти Душанбе  шаҳрида «Шаҳар куни» нишонланмоқда. Шу муносабат билан Тожикистон ҳукуматининг ёшлар ва спорт қўмитаси бир қанча мусобақа ва тадбирларни ташкил этди. Булар сирасига IX анъанавий Халқаро марафон ва «Осмони Душанбе» фестивали ҳам киради. Бу ҳақда «news.tj» сайти хабар берган.

Марафон шаҳарнинг «Наврўзгоҳ» комплексида бошланиб, пойтахт марказидаги Исмоил Сомоний ёдгорлиги ёнида ниҳоясига етади.

Мамлакат президенти Имомали Раҳмоннинг қарорига кўра, 1 — 6-ўринлар ютуқли саналади. Масалан, биринчи ўрин соҳиби 31150 сомоний (3500 АҚШ доллари) миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Мазкур марафонга дунёнинг 15 давлатидан иштирокчилар таклиф этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг