Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги ППХ ва ЙПХ ходимларининг табель қуроллари электрошокерларга алмаштирилади

Тошкентдаги ППХ ва ЙПХ ходимларининг табель қуроллари электрошокерларга алмаштирилади

Фото:«Zamin.uz»

Тошкент шаҳридаги патруль-пост хизмати (ППХ) ва йўл-патрул хизмати (ЙПХ) ходимларининг табель қуроллари электрошокерларга алмаштирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи Азизхон Умархонов «Gazeta.uz»га маълум қилган.

Ушбу қарор статистик маълумотлардан келиб чиқиб қабул қилинган. «Сўнгги 15—20 йил ичида табель қуролидан фойдаланишга мажбур қиладиган ҳолатлар деярли бўлмаган», — деди Азизхон Умархонов.

ИИББ бошлиғининг бошқа бир ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг аниқлик киритишича, тезкор ходимларда ҳар доим қурол бўлади. «Қўлга олиш бўйича ёки бошқа хавфли чақирувларга, агар зарурат бўлса, қурол билан чиқилади. Электрошокерлар фақат ППХ ва ЙПХ ходимларига берилади», — деди у.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг