Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида суд ва терговдан қочиб юрган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида суд ва терговдан қочиб юрган шахслар ушланди

Фото: «Kun.uz»

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ўтказилаётган «Қидирув» тадбири давомида қидирувда бўлган ва суд-тергов ишидан қочиб юрган фуқаролар ушланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, 4-қисмида кўрсатилган (ўғирлик) жиноятини содир этгани учун, 2015 йилнинг 24 август кунидан буён (эҳтиёт чораси қамоқ) қидирувда юрган Ж.Н.А. ушланди ва унга нисбатан юритилган қидирув иши тўхтатилди.

Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси, 5-қисмида кўрсатилган (гиёҳвандлик) жиноятини содир этгани учун 2015 йилнинг 19 декабрь кунидан буён (эҳтиёт чораси тилхат) қидирувда юрган А.Л. ушланди ва унга нисбатан юритилган қидирув иши тўхтатилди.

Юқоричирчиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси, 2-қисмида кўрсатилган (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) жиноятини содир этгани учун 2017 йилнинг 4 декабрь кунидан буён (эҳтиёт чораси қамоқ) қидирувда юрган Э.Р.Т. ушланди ва унга нисбатан юритилган қидирув иши тўхтатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг