Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда доридан заҳарланиш бўйича бир неча ҳолат кузатилди

Тошкентда доридан заҳарланиш бўйича бир неча ҳолат кузатилди

Дозасини ошириб дори истеъмол қилиш оқибатида организмда аллергик реакция бериши ёки қўшимча таъсир кўрсатиши кўпчиликка яхши маълум. Шифокор беморга дори буюрганда ана шуларни эътиборга олади. Шунинг учун ҳам дориларни врачнинг қатъий кўрсатмаси асосида ичиш лозим. Дори воситалари ҳақидаги кўрсатмаларда шифокор тавсиясига кўра ичиш кераклигига оид ёзувлар бўлади.

2018 йил 7 май куни соат 19:00 да 1996 йилда туғилган, самарқандлик, ҳозир Тошкент шаҳрида яшовчи Р.М. боши оғриганлиги сабабли 3 дона «Анальгин» таблеткасини ичиб, доридан заҳарлангани боис 16-ШКШнинг токсикология бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.

9 май куни соат 23:00 да сил касаллиги билан рўйхатда турувчи, 1977 йилда туғилган С.Р. иситмаси чиққани сабабли 2 дона «Парацетамол» таблеткасини ичиб, саломатлиги ёмонлашганлиги боис тез ёрдам чақиртирган. У зудлик билан 16-ШКШнинг Токсикология бўлимига олиб келинган. Фуқарога «доридан заҳарланиш» ташхиси билан амбулатор ёрдами кўрсатилган.

10 май куни соат 22:00 да эса 1997 йилда туғилган оқтепалик Н.Г. кечаси ухлолмай 2 дона «Соннат» таблеткасини ичиб, 16-ШКШнинг Токсикалогия бўлимига «доридан заҳарланиш» ташхиси билан олиб борилган ва амбулатор ёрдами кўрсатилган.

14 май куни соат 00:30 да 1995 йилда туғилган А.Т. ухлолмаганлиги сабабли 2 дона «Соннат» таблеткасини ичган. Натижада соғлиги ёмонлашган ва тез ёрдам машинасида 16-ШКШнинг Токсикология бўлимига олиб борилган. Фуқарога «доридан заҳарланиш» ташхиси қўйилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг