Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб, яна 3 та машина билан тўқнашди

Тошкентда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб, яна 3 та машина билан тўқнашди

Кадр: «Youtube»

Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида кеча, 4 март куни соат 20:30ларда фуқаро Т.Д. маст ҳолда «Нексия» автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, шу ерда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ ЙПХ катта инспектори, катта лейтенант А.Пўлатовни уриб юборган.

Бу ҳам етмагандек, шу ерда ҳаракатланиб кетаётган «Малибу» ва «Матиз» автомашиналари билан тўқнашув содир этиб, йўл четида тўхтаб турган «Спарк» русумли автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада катта лейтенант А.Пўлатовга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг