Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда қиз талашиб, бир йигит ҳалок бўлди

Тошкентда қиз талашиб, бир йигит ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

Кеча, 3 февраль куни соат тахминан 23:40 Миробод туманида жойлашган Сарикул кўчасида содир бўлган жанжал мудҳиш якун топди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, илгари судланган 22 ёшли Сулаймон С. ва 19 ёшли Сергей Ф. бир қиз устида талашиб жанжаллашиб қолади. Шунда Сергей жанжалда ёрдам сўраб ўртоқлари 21 ёшли Серикбай К. ва 16 ёшли Темур М.ни чақиради. Жанжал натижасида Сулаймон С. Темурга пичоқ уриб воқеа жойидан қочиб кетади. Тан жароҳати олган Темур М. шифохонага олиб борилади. Кўрсатилган ёрдамга қарамай, йигит вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг