Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «универсал ўғрилар» қўлга олинди: моноблок, телевизор, велосипед...

Тошкентда «универсал ўғрилар» қўлга олинди: моноблок, телевизор, велосипед...

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ хабарига кўра, шу йилнинг 18 ноябрдан 19 ноябрга ўтар кечаси МЧЖ офисига ўғриликка тушган шахслар қўлга олинди.

Маълум қилинишича, офисдан ҳар бири 450 долларлик 6 дона моноблок, нархи 1450 ва 500 долларлик телевизорлар ҳамда нархи 300 долларлик велосипед ўғирлаб кетилган эди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган шахслар — 25 ёшли Раҳматулло ва 18 ёшли Сардор қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг