Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги «Бадиий кўргазмалар» саройида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги «Бадиий кўргазмалар» саройида ёнғин содир бўлди

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида «Бадиий кўргазмалар» саройида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ёнғин оқибатида кўргазма саройидаги хизмат хонасида 30 кв.м. майдонида хона жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг