Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги тунги клубда яна пичоқбозлик бўлди

Тошкентдаги тунги клубда яна пичоқбозлик бўлди

Юнусобод туманидаги “ТЕТ-а-ТЕТ” тунги клубида 24 февраль куни соат 23:30 да пичоқбозлик содир бўлган. Оқибатда 5 киши оғир жароҳатланган, дея хабар берди Zed News телеграм канали.

Ушбу ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е,к” бандлари (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муштлашувга аралашганлардан бири ёғоч дастали кичик ошхона пичоғи билан 3 йигитга тан жароҳати етказган.

​Жиноят иши бўйича 26 февраль куни воқеа қатнашчиларидан 2 йигитга айб эълон қилиниб, шу кунда қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.

​“ТЕТ-а-ТЕТ” тунги клубидаги пичоқбозлик сўнгги етти ой ичидаги иккинчи йирик қонли воқеа бўлди. 2018 йилнинг август ойида Юнусобод туманидаги Aurum 898 тунги клубида юз берган пичоқбозликда эркин курашчи Жамшид Кенжаев ҳалок бўлган эди. Ҳозир ушбу иш бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг