Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг бир қисми иссиқлик энергиясисиз қолди. Сабаби...

Тошкентнинг бир қисми иссиқлик энергиясисиз қолди. Сабаби...

Фото: «knews.kg»

«ТOSHISSIQQUVVATI»га қарши Шаҳриобод (Ду700) кўчаси бўйлаб 1-ИМдан иссиқлик тармоқларида 2018 йил 6 декабрь куни соат 13:00да авария содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Натижада Мирзо Улуғбек туманининг 300 дан ортиқ бино ва уйлари ва Яшнобод туманининг бир қисми иссиқлик энергиясисиз қолган.

Авария, ўзининг фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган иссиқлик тармоғининг узатиб берувчи қувурида ёрилиш бўлганлиги сабабли келиб чиққан. Авария, навбатчи бригадалар ва иситиш мавсумида шаҳарнинг иссиқлик таъминотини жойида узлуксиз таъминлаш учун махсус техника ёрдамида соат 23:00 да бартараф этилган.

«ТOSHISSIQQUVVATI» ДУК ходимлари томонидан шу каби ҳодисалар содир бўлмаслиги учун барча зарурий чоралар кўрилаётгани билдирилган. Келтирилган ноқулайликлар учун маъмурият узр сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг