Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда ўзбекистонликлар жанжали пичоқвозлик билан якунланди

Туркияда ўзбекистонликлар жанжали пичоқвозлик билан якунланди

Фото: Истанбул, Чекмекой, «Google.com»

Мамлакатимиз бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 31 май куни Истанбул шаҳрининг Чекмекой даҳасида (Туркия) юзага келган можаро натижасида 1988 йил 29 апрелда Наманган вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси Ҳамзаев Одилжон Аҳмаджонович пичоқда етказилган жароҳат оқибатида ҳалок бўлган.

Марҳумнинг қариндошига жасадни Ўзбекистонга юбориш масаласини ечиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан текширув-тергов тадбирлари олиб борилмоқда, гумонланувчи сифатида Ўзбекистон фуқароси Ш.С. қўлга олинган

Бош консулхона мазкур масалани назоратга олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳум Ўзбекистон фуқаросининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Туркия, Болгария, Руминияда бўлиб турган ватандошларимизга улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакатимиз бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +90-212-323-20-37, +90-212-229-00-75.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг