Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Даҳшатли ЙТҲлар: Чироқчи ва Нуротада 5 киши қурбон бўлди

Даҳшатли ЙТҲлар: Чироқчи ва Нуротада 5 киши қурбон бўлди

Иллюстратив сурат

Фото: «За рулем Кубань»

Кеча, 27 май куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Ж.Ж. ўзининг «Нексия» автомашинасини «Чироқчи-Яккабоғ-Кўкдала-Шўрбозор» йўлининг 73-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Р.Ҳ. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада ҳайдовчи Р.Ҳ. ва унинг икки йўловчиси жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар, 1 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, автоҳалокатдаги иккинчи «Нексия» автомашинасидан 2 нафар аёл йўловчи шифохонага ётқизилган, ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, шу куни Навоий вилоятининг Нурота туманида Д.Қ. ўзининг «Спарк» автомашинасини «Нурота-Қизилча» йўлининг 65-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган О.М. бошқарувидаги «ГАЗ-53» русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада «Спарк» автомашинаси ҳайдовчиси Д.Қ. ва унинг йўловчиси У.С. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг