Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Венесуэлада карнавал вақти отишма содир этилди

Венесуэлада карнавал вақти отишма содир этилди

Фото: «Корреспондент»

Венесуэланинг Боливар штатидаги карнавал кечасида отишма бўлди ва натижада 3 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.

Маълум бўлишича, отишма карнавал колоннаси эндигина ҳаракатни бошлаганда содир бўлган. Отишма номаълум шахс томонидан амалга оширилган ва полициячилар томонидан ҳали қўлга олинмаган.

Барча ҳалок бўлганлар ёшлар вакили бўлган. Кўкрак қафаси, қорин қисми ва оёғидан жароҳат олинганлар ҳозирда шифохонада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг