Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хўжайлида 25 ёшли она ва уч фарзанднинг жасади топилди

Хўжайлида 25 ёшли она ва уч фарзанднинг жасади топилди

Фото: Иллюстратив фото

Айрим ОАВларда 28 март куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туман, Саршунгул қишлоғида уч гўдак ва улар онасининг жасадлари қудуқдан топилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

«Kun.uz»нинг Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага асосланиб хабар беришича, Хўжайли туманида 28 март куни фуқаро К.К.нинг яшаш хонадони олдидаги 3-4 метр чуқурликдаги айлана шаклдаги қудуқ ичидан 1995 йилда туғилган У.Т. ва унинг бир яшар ўғли И.К.нинг, уй ичкарисидаги ётоқхонадан икки яшар М.К. ва уч яшар К.И.ларнинг мурдалари топилган.

«Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи ходимлари томонидан кўздан кечирилган. Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, У.Т. ва унинг вояга етмаган фарзанди Х.И. нафас йўлларига сув тиқилиши оқибатида, М.Х. ва Х.И.лар нафас йўллари бўғилиши оқибатида вафот этганлиги кўрсатилган», - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан 28 март куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов бориши устидан Бош прокуратуранинг алоҳида назорати ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг