Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда 40 сотих ерни 100 минг доллар сотмоқчи бўлганлар фош этилди

Хоразмда 40 сотих ерни 100 минг доллар сотмоқчи бўлганлар фош этилди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гурлан тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар Р.У ва Ў.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ж.га омборхона биноси қуриш учун туман ҳокимлиги захирасидан 40 сотих ер майдони ажратиш масаласини 100 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали ҳал қилиб беришини айтиб, олдиндан 25 000 АҚШ доллари ва 65 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Департамент аввал Самарқандда директор ўринбосари ушлангани ҳақида хабар берганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг