Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги иш ҳафтасини қандай об-ҳаво билан бошлаймиз?

Янги иш ҳафтасини қандай об-ҳаво билан бошлаймиз?

Нукус шаҳри

Фото: ЎзА

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 15 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Кечаси -2 ... 0 даража, кундузи +4 ... +6 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Нукусда кечаси -13 ... -8 даража, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Урганчда эса кечаси -10 ... -5, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши кутилади. Кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +6 ... +11 даража илиқ бўлади, Гулистонда эса кечаси -7 ... -2, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қаршида кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Термизда эса кечаси 0 ... +5, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиб, қор ёғиши мумкин. Кечаси -8 ... -3 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг