Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгийўлда юк автомашинаси автобусга урилди, йўловчи аёл вафот этган

Янгийўлда юк автомашинаси автобусга урилди, йўловчи аёл вафот этган

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Бугун, 26 июнь тонгида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида юк автомашинаси ва автобус иштирокида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Маълумот берилишича, ҳодиса соат 07:00 ларда М-39 Тошкент—Термиз йўлининг 825-километрида юз берган. Чиноз—Тошкент йўналишида Isuzu юк автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.С. (1997 й. т.) ўзига нисбатан бир йўналишда олдинда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.Ч. (1963 й. т.) бошқарувидаги Isuzu автобусининг орқа қисмига бориб урилган.

Урилиш оқибатида автобусдаги йўловчи аёл — Ф.О. (1997 й. т.) олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида оламдан ўтган. Юк автомашинаси йўловчиси Б.С. (2000 й. т.) тан жароҳати билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Автобусдаги бошқа йўловчиларга ҳам биринчи ёрдам кўрсатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиши сабабли ЙТҲ содир бўлган. Ҳозир ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг