Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япон оролларидан бири йўқолиб қолди

Япон оролларидан бири йўқолиб қолди

Фото: «РИА Новости»

Курил ороллари тизимига яқин жойлашган япон оролчаларидан бири бутунлай сув остига ғарқ бўлди. Бу ҳақда «ChannelNewsAsia» хабар берди.

Маълум қилинишича, Эсамбэхана-Китакодзима оролининг сув сатҳидан баландлиги 1,4 метр бўлиб, унда одам яшамаган. Мутахассислар денгиздаги пўртаналар сабаб оролча ғарқ бўлганини тахмин қилишмоқда. Оролчанинг йўқолганини балиқчилар биринчи бўлиб пайқашди.

Маҳаллий ҳукумат оролнинг чўкиши Япониянинг ҳудудий сув майдонлари қисқаришига сабаб бўлган-бўлмаганини аниқлаш учун ишга киришганлар.


Биз 24 октябрь куни Гавайи архипелагига ёпирилган «Валака» довули оқибатида Ист-Айленд ороли ювилиб кетгани ҳақида хабар бергандик.



Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг