Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония шимолида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди

Япония шимолида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди

Фото: «AFP»

«РИА Новости» ёзишича, Япония шимолидаги Ҳоккайдо оролида 5,3 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Япония бош метеорология бошқармаси хабар берди.

Зилзила ўчоғи Ҳоккайдонинг жанубида бўлиб, 30 километр чуқурликда юз берган. Ер қимирлаши кучи япон етти баллик тизими бўйича 5 баллни ташкил этган.

Цунами хавфи йўқ. Қурбонлар ва талафотлар ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг