Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўқолиб қолган 5-синф ўқувчиси ярим тунда бекатдан топилди

Йўқолиб қолган 5-синф ўқувчиси ярим тунда бекатдан топилди

Фото: «Sputnik»

2018 йил 1 декабрь куни соат 22:00 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига 11 ёшли Саидмансур С. исмли бола йўқолганлиги ҳақида ариза келиб тушган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Текширув давомида маълум бўлишича, 1 декабрь куни соат 9.00 да Саидмансур Олмазор туманида жойлашган уйидан чиқиб, номаълум йўналишда кетган. Соат 17.00 да онасига Юнусбод туманида яшовчи бувисининг уйидан қўнғироқ қилган. Шундан сўнг бувисининг уйидан чиқиб, бедарак йўқолган.

ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида, Саидмансур соат 00.10 да Яшнобод туманидаги автобус бекатида топилиб, ота-онасига топшириш учун Яшнобод тумани 3-сон ИИО ФМБга етказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг