Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёш актриса ҳалок бўлган ЙТҲ тафсилотлари маълум қилинди

Ёш актриса ҳалок бўлган ЙТҲ тафсилотлари маълум қилинди

Фото: «Facebook / Фарангиз Режаметова»

Актриса Фарангиз Режаметова 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан маълумот берди. Хабар қилинишича, актриса Фарангиз Режаметовани Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди чорраҳасидаги пиёдалар ўтиш жойида «Mercedes-Benz» машинаси уриб кетган. Машинани 23 ёшли У.Э. бошқараётган бўлган. Ҳодиса 20 июль куни соат 21:15 атрофида содир бўлган.

Ҳайдовчи жабрланувчини касалхонага олиб борган, аммо йўлда Фарангиз оламдан ўтган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган қизга йўл бермасдан, уни уриб юборган. Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

1993 йилда туғилган Фарангиз Режаметова Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильмида бош ролда ўйнаган. Шунингдек, у яна ўнлаб кино ва сериалларда рол ижро этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг