Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Youtube» кўмагида 40 йил олдин йўқолган киши топилди

«Youtube» кўмагида 40 йил олдин йўқолган киши топилди

Фото:«Entrepreneur.com»

Ҳиндистонда 40 йилдан бери оиласи билан кўришолмаётган бир киши «Youtube» намойиш қилган бир клип орқали оиласини топиб олди. Бу ҳақда «Sabah» хабар тарқатган.

1978 йили 26 ёшида оиласига айтмасдан йўқолиб қолган Хумдрам Гамбир Синх тасодифан Мумбай кўчаларида клипни тасвирга олиш жараёнида камерага тушиб қолган.

Синх оиласи клипни «Youtube» орқали томоша қилаётиб ундаги бир кишини 40 йил аввал йўқолган Хумдрам Гамбирга ўхшатган. Клипни қайта-қайта томоша қилган Синх оиласи тасвирдаги киши Хумдрам Гамбир эканига ишонч ҳосил қилгач, бу ҳақда полицияга хабар берган.

Полиция кўмагида Синхлар оиласи 40 йилдан сўнг топишди. Хумдрам Гамбирни вокзалдан олиб келишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг