Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зангиотада «Матиз» ҳайдовчиси уриб юборган 20 яшар қиз вафот этди

Зангиотада «Матиз» ҳайдовчиси уриб юборган 20 яшар қиз вафот этди

Фото: Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси

Зангиота туманида «Матиз» автомашинаси иштирокида рўй берган ЙТҲ 20 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2018 йил 25 март куни соат 02.00 ларда Бекобод туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган, Д.М. «Матиз» русумли автомашинани Зангиота туман, Дадахўжаев кўчасидан ўтган «Тошкент-Сергели» автомобиль йўлининг 1-километрида бошқараётиб, пиёда, Сурхондарё вилоятида яшовчи, 1997 йилда туғилган, М.Қобиловани уриб юборган.

Оқибатда М.Қобилова оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Касалхонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай пиёда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг