Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев Чирчиқдаги вазият бўйича шошилинч топшириқ берди

Зойир Мирзаев Чирчиқдаги вазият бўйича шошилинч топшириқ берди

Бугун эрталаб тахминан 08:30 лар атрофида Чирчиқ шаҳридаги «Максам Чирчиқ» АЖ қарашли 5-заводда ёнғин содир бўлган, унинг оқибатида ишлаб чиқариш объектида портлаш вужудга келгани хабар қилинганди.

Тошкент вилояти фуқаро муҳофазаси бошлиғи – вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тегишли мутасаддиларга вазиятни зудлик билан бартараф этиш бўйича топшириқ берган.

«Ҳолат ФВВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан дарҳол назоратга олинган. Ҳозирги пайтда заводда ёнғинни қуршаб олиш ва ўчириш чораси кўрилмоқда.

Мазкур вазиятни келтириб чиқарган сабаблар ва оқибатлари юзасидан қўшимча ахборот берилади», дейилади вилоят ахборот хизмати хабарида.

Ҳодисадан жабрланганлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг