Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

4000 АҚШ доллари эвазига ер майдони ваъда қилган фирибгарга ҳукм ўқилди

4000 АҚШ доллари эвазига ер майдони ваъда қилган фирибгарга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди раиси Нодирбек Шароповнинг маълум қилишича, фуқаро Ф.Эргашев бир нечта фуқарога 4000 АҚШ доллари эвазига ўзига тегишли бўлмаган 4 сотихли ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарликка қўл урган.

Муқаддам бир неча маротаба судланган Ф.Эргашев тўрт киши – У.Ҳакимов, Ҳ.Қораев, Х.Солиҳов ва унинг куёви Б.Рўзиевларнинг ҳар биридан 4000 АҚШ долларидан алдов йўли билан олган. Бироқ, бу пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб, жабрланувчиларга моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Дастлабки суд тергови жараёнидаёқ фирибгарнинг қилмишлари етарлича далиллар орқали ўз ўз исботини топган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 2-қисмининг «б» банди қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг