Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги «Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси» танловини эълон қилди

Адлия вазирлиги «Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси» танловини эълон қилди

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазирлиги «Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси» танловини эълон қилади.

Танлов фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот ишларини амалга ошираётган ҳуқуқ тарғиботчиларини аниқлаш ва уларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган. 

Танлов қуйидаги 10 номинация бўйича ўтказилади:

«Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун»;

«Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис»;

«Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист»;

«Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ»;

«Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер»;

«Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт»;

«Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа»;

«Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун»;

«Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор»;

«Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси».

Танловда мутахассислиги ва касбидан қатъи назар, 18 ёшга тўлган барча Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Малакали ҳуқуқшунослар ҳамда тажрибали амалиёт ходимларидан иборат танлов ҳайъати ғолибларни аниқлайди.

Танлов натижалари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади.

Ғолиблар эсдалик нишонлар, дипломлар, статуэткалар ва совринлар билан тақдирланади.

Танловга материаллар 28 майдан 20 июнга қадар қабул қилинади.

Танлов учун материалларни  x.klichev@adliya.uz  манзилига юборинг.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг