Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Агар сиз ишлаган ташкилот тугатилган бўлса, пенсия учун маълумотнома қандай олинади?

Агар сиз ишлаган ташкилот тугатилган бўлса, пенсия учун маълумотнома қандай олинади?

Банд шахснинг иш стажи Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида Пенсия жамғармаси бўлимининг суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқлайдиган маълумотномаси бўйича белгиланади.

Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлари ва иш ҳақи бериш учун ведомостлар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

Бунда маълумотномада ишга қабул қилиш тўғрисидаги, иш (лавозим) бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги ва асослари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномасининг тўхтатилиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. Маълумотнома ташкилот ёки архив раҳбари, шунингдек маълумотномани тайёрлаган ходим томонидан имзоланади ва маълумотномани берган ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 252-сон қарорига кўра, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома шахсий ҳисоб рақамлари ва ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар асосида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган ёки вафот этган боқувчи ишлаган ташкилот томонидан берилади. Агар ташкилот тугатилган ёки бошқа сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган бўлса, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ташкилотнинг ҳуқуқий вориси ёки давлат архиви томонидан берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг