Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асакада набира 82 ёшли бувиси ҳаётига зомин бўлди

Асакада набира 82 ёшли бувиси ҳаётига зомин бўлди

Фото: «manpowercare.co.il»

Жорий йилнинг 31 октябрь куни Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи И.Н. уйида ўзаро жанжал сабаб бирга яшаган 82 ёшли бувиси Т.Ж.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказиши натижасида бувиси воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, И.Н. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг