Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бекободда сохта прокурор қўлга олинди

Бекободда сохта прокурор қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент вилоят Бекобод туман ИИБ ЙХХБ ходими С.И. вилоят прокурорининг номига ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

У ўз мурожаатида прокуратура хизмат кийимида ўзини вилоят прокуратураси 18-бўлимининг «Абдувоҳид» исмли терговчиси деб таништирган шахс унга нисбатан вилоят прокуратурасининг 8-бўлими томонидан ариза юзасидан тадбир ташкиллаштирилаётганлигини билдириб, унга ёрдам кўрсатиши мумкинлигини айтиб, 500 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдирган.

Мазкур ариза юзасидан 2018 йил 28 ноябр куни Тошкент вилоят прокуратураси 8-бўлими ва Бекобод шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилоят МИБнинг собиқ давлат ижрочиси А.С. прокуратура органлари дала хизмат кийимида С.И.дан фирибгарлик йўли билан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг