Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура бир гуруҳ мансабдорларга иш очди

Бош прокуратура бир гуруҳ мансабдорларга иш очди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура томонидан собиқ Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасида ўтказилган ўрганишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талаблари бузиб келингани аниқланди.

Хусусан, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан юқоридаги Қонун талаблари бузилиб, тендер танловлари ўтказилмасдан, фестивал тадбирларини ўтказиш учун турли фирмалар билан 20 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри шартномалар тузилган.

Ушбу фестиваллар 2022 йилнинг май-сентябрь ойларида амалда ўтказиб бўлинган бўлсада, қонун бузилишларни яшириш мақсадида «etender.uzex.uz» махсус ахборот порталига 24 октябрь ва 3 ноябрь кунлари пойтахтда 5 та фестивал тадбирларини ўтказиш ҳақида номигагина эълон ва ҳужжатлар жойлаштирилган ҳамда шартномалар тузилган.

Ўтказилган фестиваллар доирасида ҳам амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 млрд. сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.

Текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг